Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган 2-сонли “Мурувват” болалар уйи тарбияланувчилари ҳолидан хабар олиниб, улар учун концерт дастури ташкил этилди.

Мазкур тадбир «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастурида белгилаб берилган вазифаларга ҳамоҳанг равишда ёшларнинг таътилдаги бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг иқтидорларини намоён этиш, айниқса меҳр ва мурувватга ташна қалб эгалари – имконияти чекланган болаларни маънавий ва моддий қўллаб қувватлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш, эҳтиром билдириш, кўнглини кўтариш, хурсандчилик ва юқори кайфият шу билан бирга уларга ҳамиша эъзозда эканликларини хис қилиш туйғуларини бахш этиш мақсадида ўтказилди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов иштирок этиб, болажонларга ўзининг эзгу тилакларини билдирди ва Миллий гвардия ҳарбий либосини кийиш истагини билдирган “Мурувват” болалар уйи тарбияланувчиларига ҳарбий либосларни улашди.
Тадбирда Миллий гвардия Фахрий қоровули, Ҳарбий оркестр жамоаси, Миллий гвардия ёш ҳарбий хизматчилари, Маънавият ва маърифат маркази санъаткорлари иштирок этишиб, ўз чиқишлари билан болажонларга хурсандчилик бағишлади. Тадбирга жалб қилинган “Мурувват” болалар уйи тарбияланувчиларининг маънавий руҳий ҳолатини кўтаришга қаратилган концерт дастури ташкил этилиб, уларнинг маънавий хордиқ чиқаришларига ҳисса қўшилди. Шунингдек, болажонлар ҳам ўзлари тайёрлаган саҳна кўринишларини меҳмонларга ҳавола этишди. Бундан ташқари Миллий гвардия Тошкент шаҳар чавандозлар мактаби томонидан “Мурувват” болалар уйида ёшлар учун маҳорат дарси ташкил этилиб, болаларда от миниш кўникмаларини оширишди. Муассасадаги соғломлаштириш ойлигини мазмунли ўтказиш учун ҳар куни анашундай тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Text to speech