Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасида Қуролли кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларда яратилган илмий ва инновацион ишланмалар кўргазмаси бўлиб ўтди.

Мазкур Кўргазмада Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардиянинг ҳарбий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, курсант ва талабалари, илмий изланувчилари ҳамда илмий ва инновацион фаолиятни ташкил этиш соҳасида катта тажрибага эга бўлган мутахассислар, шунингдек, Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг ҳудудий бўлинма ходимлари ўзларининг илмий-инновацион ва рационализаторлик ишланмалари билан иштирок этдилар.
Ушбу кўргазмада Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев иштирок этиб, кўргазмадан жой олган илмий - инновацион ишланмалар билан танишди. Унда Миллий гвардия, Мудофаа ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олиб келаётган курсантларнинг соҳага оид янгилик яратишга бўлган илмий интилишлари ва салоҳиятларини муносиб баҳолади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутахассислари эътибори кўргазма доирасида намойиш этилаётган 70 дан ортиқ конструкторлик илмий-инновацион ва рационализаторлик ишланмалар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети ва Жиззах минтақавий ўқув марказида чоп этилган 100 дан зиёд дарслик ва қўлланмаларга қаратилиб келгусида амалиётга жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Ишланмалар тақдимоти давомида уларнинг бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ва чет эл армияларида мавжуд бўлган ўхшаш намуналардан фарқли томонлари, янгилик жиҳатлари ҳамда Қуролли Кучлар учун фойдали хусусиятлари, қўлланиш соҳаси, тактик-техник характеристикалари тўғрисида кўргазма қатнашчилари ва меҳмонларига батафсил маълумотлар берилди.
Кўргазма иштирокчилари томонидан илмий-инновацион ва рационализаторлик лойиҳаларини қўшинлар ҳамда таълим муассасаларининг ўқув ва жанговар-хизмат фаолиятига татбиқ этиш бўйича бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Тадбир сўнгида энг яхши ишланмалар муаллифлари ва кўргазманинг фаол қатнашчилари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

Text to speech