Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ХОДИМЛАРИ БАХШИЛАР ЮРТИДА БЕЛЛАШМОҚДА

Сурхондарё вилоятида бахшилар мактабида, Миллий гвардия тизимидаги бўлинмалар, ҳарбий қисм ва таълим муассасалари ҳамда Қўриқлаш бошқармалари ходимлари ўртасида Республика “Бахшичилик санъати” кўрик танлови бошланди. Унда Республикамизнинг барча ҳудудларидан иштирокчилар қатнашишмоқда.

Айтиш керакки, ўзбек халқ достонлари аждодларимизнинг узоқ ўтмиши, маданий ҳаёти ва миллий қадриятларини ўзида мужассамлаштирган бўлиб, у ўлмас, номоддий маданий мерос сифатида юксак қадрланмоқда. Бахшичилик санъатининг сержило ижро намуналари тингловчига катта завқ-шавқ бағишлаши билан бирга кишиларни яхшиликка чорловчи, маърифат тарқатувчи, ёш авлод қалбида эзгу фазилатларни уйғотувчи маънавий тарғибот манбаи вазифасини ўтаб келаётир. Миллий гвардия тизимида илк маротаба ташкил этилган тадбирда ҳам, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, халқ достонларининг ранг-баранг намуналарини кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилди. Танлов икки босқичда олиб борилиб, унда иштирокчилар чолғу асбобларида куй чалиш ҳамда бахши термаларидан айтиш борасида беллашмоқдалар.

Ҳар бир иштирокчиларининг чиқишлари Ўзбекистон халқ бахшилари, таниқли санъат ва маданият арбоблари томонидан баҳоланиб борилмоқда. Бу жараёнида достончилик санъати намояндаларининг асл миллий хусусиятлари, куй, нағма ва термаларнинг бадиий-эстетик жиҳатлари, ўзига хослиги, кийиниши, саҳна маданияти, либосларидаги бадиий безакларнинг миллий анъаналарга мослиги, анъанавий мусиқа асбобларидан фойдаланиш жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Маълумот ўрнида, бахшичилик санъати кўрик танлови ғолиблари турли даражадаги диплом ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланади. Жумладан, танловнинг 1-ўрин соҳиби 5 000 000 сўм, 2-ўрин соҳиби 3 000 000 сўм, 3-ўрин эгасига 2 000 000 сўм миқдорида пул мукофотлари билан рағбатлантирилади. Бундан ташқари “Энг ёш бахшичилик санъати иштирокчиси” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, уларга пул мукофоти ва махсус диплом билан тақдирланади.

Text to speech