Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди.
Тадбир доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси K.Tojiyev билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Шундан сўнг, ўқувчилар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг асосий мажлислар зали, Парламент музейи ва кутубхонасида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди.