Миллий гвардия қумондонлиги ҳамда мактаб директорлари учрашуви ўтказилмоқда
Давлатимиз раҳбарининг Мактаблардаги таълим-тарбия ва давомат йўналишидаги устувор вазифалари юзасидан Миллий гвардия зиммасига юклатилган давоматни яхшилаш, ўқувчилар орасида қонунбузарликларнинг олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, психологик қўллаб қувватлаш каби устувор вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича Наманган вилоятидаги 710 та мактабларнинг директорлари билан ведео конференсия орқали учрашув ўтказилди.
Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов, вилоят ҳокими ўринбосари, мактабгча ва мактаб таълими бошқармаси маъсуллари белгилаб берилган вазифалар юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилиб, ўқувчиларнинг дарсга келмаслик сабабларини аниқлаш ва уларни машғулотларга қайтариш мақсадида ташкил этилган “мактаб – маҳалла – оила” тизимига алоҳида тўхталиб ўтишди.
Маҳалла еттилиги ва мактаб маъмурияти билан хамкорликда кўрилган қатъий чоралар натижасида, бугунги кунга келиб умумий давомат 97,1 фоизга етганлиги қайд этилди.
Бундан ташқари мактабларда “Хавфсиз мактаб” концепцияси бўйича ҳам янги тизимдаги қоровуллик хизматига ҳам тўхталиб ўтили.