Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия “Қўриқлаш” хизмати ходими томонидан фирибгар қўлга олинди

Жорий йилнинг 4 апрел куни соат 16.15 да номаълум шахс “Қўриқлаш” бош бошқармасининг хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарини қўриқлаш бўйича алоҳида батальонининг телефон рақамига қўнғироқ қилиб, навбатчи ходим билан боғланди. Нотаниш аёл ўзини шифокор деб таништирди ва қуйидагиларни айтди: “Қизингиз йўл-транспорт ҳодисасида жароҳат олди, уни даволаш учун жарроҳлик амалиётини ўтказиш лозим, сиз зудлик билан 20 минг АҚШ долларини топишингиз керак”. Қўнғироққа жавоб берган “Қўриқлаш” хизмати ходими фирибгарлар қўнғироқ қилаётганини дарҳол англаб, фирибгарни қўлга олиш мақсадида "қизини қутқариш учун" учрашишга ва пул беришга тайёрлигини айтди. Аёл Покистон элчихонаси яқинида учрашув тайинлади, лекин у пулни олиб кетиш учун ўзи келмаслигини, ўрнига “Руслан” исмли танишини юборишини айтди.
20 дақиқадан сўнг, “Руслан” хавфсизлик постининг расмий телефон рақамига қўнғироқ қилиб, жароҳатланган қизнинг отасини кутаётганини айтди. Фирибгар учрашув белгиланган жойда ходимлар томонидан қўлга олинди ва Яккасарой тумани ички ишлар бўлимига олиб борилди. Фуқаронинг шахси текширилганда, у аслида Чилонзор туманида яшовчи Самандар исмли 23 ёшли фуқаро эканлиги аниқланди.
Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Суриштирув давомида унинг шериги аниқланади, шунингдек, бошқа шу каби жиноятларга алоқадорлиги текширилади.
Азиз юртдошлар! Агар бегоналар сизга қўнғироқ қилиб, оила аъзоларингиз ёки дўстларингиз билан бахтсиз ҳодиса юз бергани ва уларни қутқариш учун пул зарурлиги айтишса, шошилманг. Аввал, оилангиз ва дўстларингиз билан боғланинг ва уларнинг аҳволи ҳақида билиб олинг, сўнгра фирибгарлар ҳақида дарҳол ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг. Ҳушёр бўлинг, фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг.

Text to speech