Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида, “4 август Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил топган кун!” муносабати билан тантанали тадбир ташкил этилди

Тадбир, Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев бошчилигида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, хусусан, Ҳарбий прокуратура, Қуролли Кучлар вазирлик ва идоралари, Ҳарбий суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларлар ва Ёшлар агентлиги мутасадди раҳбарлари, шунингдек тизим фахрийлари, хизмат вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.
Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида Муҳтарам Президентимиз Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Миромонович Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида Қуролли кучларимиз мамлакатимиз тараққиёти, тинчлиги ва барқарорлигининг ишончли кафолатига, чинакам жасорат ва матонат мактабига айланганлигини таъкидлаб ўтди.
Ислоҳотлар жараёнида бундан етти йил олдин, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги вазифаларга эга бўлган махсус тури сифатида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ташкил этилганлиги ва 2020 йил 18 ноябрдаги “Миллий гвардия тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши тизим фаолиятини сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиққанига алоҳида урғу бериб, шу кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Миллий гвардия шахсий таркиби Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулотда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлиги хизмати, Прокуратура органлари ва бошқа вазирликлар ва ташкилотлар билан хамкорликда аҳоли тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиб, айниқса, халқимиз учун синовли кунларда фидойилик кўрсатиб келаётганликларини ва бундан кейин ҳам “Бурч, Садоқат, Жасорат” шиори остида ўз бурчларига садоқатини намоён этишларига ишонч билдирди.
Сўзга чиққанлар ҳам Миллий гвардия томонидан қисқа фурсатда эришилган ютуқлар, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва бошқа тегишли соҳаларда амалга оширилаётган ишлар хусусида эътироф этиб ўтишди.
Шундан сўнг, Муҳтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида эришаётган барча ютуқ ва марраларимизда Қуролли Кучларимиз ва уларнинг сафларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган минг-минглаб ҳарбийларимизнинг муносиб ҳиссаси бор” деган эътирофлари барчамиз учун юксак шараф эканлиги таъкидланиб, Миллий гвардия қўмондони, шунингдек ҳамкор вазирлик раҳбарларининг буйруқлари ўқиб эшиттирилган ҳолда тизимда фидокорона хизмат олиб бораётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари муносиб тақдирландилар.
Тадбир концерт дастурларига уланиб кетди ва барчага бирдек байрамона кайфият улашди.

Text to speech