Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия тизимида ўтказилган “Довюрак жангчи” интенсив синовларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди ва унда кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди

Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 10 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний тайёргарлигини юқори даражада ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Жиззах вилояти "Фориш" дала-ўқув майдонида Миллий гвардия тизимида “Довюрак жангчи” интенсив синовлари ўтказилди.
Жорий йилда “Фориш” тоғ дала-ўқув майдонида ўтказилган синовларда иштирокчилар сони 30 фоизга ошиб, 143 нафарни ташкил этди. Шундан, 100 нафари, яъни 70 фоизи “Довюрак жангчи” деган шарафли унвонга сазовор бўлдилар.
Эътиборлиси, бу йилги синовларда илк бор аёл ҳарбий хизматчиларимиз ҳам иштирок этиб, синовларда ўзининг матонати билан ижобий натижаларни қайд этган капитан И.Асилова хизматдошларига намуна кўрсата олди десак муболаға бўлмайди.
Синовда муваффақиятли иштирок этган ҳарбий хизматчиларни муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир Миллий гвардия Марказий девонида ташкил этилди ва унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев томонидан кўкрак нишонлар ўз эгаларига топширилди.

Text to speech