Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди
Миллий Гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида мутахассисларни тайёрлаш курсларининг навбатдаги битирув маросимига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир давомида мутасаддилар курсларни муваффақиятли тугатган ҳарбий хизматчи ва ходимларга ўзларининг илиқ тилакларини билдиришди ва келгусидаги хизматларида омад тилашди.
Ўқув марказида таҳсил олган жами 229 нафар Миллий гвардия, Президент давлат хавфсизлик хизмати, Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари Ички Ишлар Вазирлигидан ҳарбий хизматчи ва ходимларга сертификатлар топширилди.
Шундан сўнг, мутахассисликлари бўйича ўқ отиш, баландлик ишғол, руҳий-жисмоний, жисмоний, алоқа, разведка, махсус тактик тайёргарлиги, моддий-техник таъминот тайёргарлиги, моделлаштириш ва симуляция, ҳарбий муҳандислик тайёргарлиги фанларидан назарий ва амалий машғулотлар олиб борилди ҳамда улар хизмат фаолиятлари давомида керак бўладиган билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.