«Миллий Гвардия Спорт билан ҳамнафас» шиори остида спорт фестивали ташкил этилди.
Спорт ёшларни нафақат соғлом ва бақувват қилиб улғайтиради балки уларни бир ерга бир мақсад остида бирлаштиради, ватанпарварлик руҳида тарбиялайди, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишида ёрдам беради.Шу мақсадда 15 декабрь куни «Афсоналар боғи»да Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси бошлиғи ҳамда Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан «Миллий Гвардия Спорт билан ҳамнафас» шиори остида спорт фестивали ташкил этилди.
Тадбирдан аввал иштирокчилар «Беш минг қадам» шиори остида бирлашдилар.
Ушбу тадбир кўтаринки руҳда ўтказилиб, унда уюшмаган ёшлар ҳамда спортга қизиқиши бўлган 7 ёшдан 70 ёшгача барча бирдек иштирок этди.
Тадбирда спортнинг функционал кўп кураш, камондан ўқ отиш, шахмат-шашка, стол тенниси ҳамда спортнинг армрестлинг тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди ва ғолиблар аниқланиб, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.