Миллий гвардия тизимидаги аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақаси бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қўшма мажлиси баёни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини 2023-йилда амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури талабларини ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилнинг 18-22-октябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган Қуролли Кучлар сафида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида “Тўмарис издошлари - 2023” миллий танловига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси терма жамоасини сифатли тайёрлаш ва муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш мақсадида тизимдаги аёл ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида “Тўмарис издошлари” мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда “Тўмарис издошлари - 2023” миллий танлови бўйича белгиланган тартибда Миллий гвардия терма жамоаси шакллантирилиб, улар билан ўқув-машқ йиғини ташкиллаштирилди. Ўқув машқлар давомида ҳарбий хизматчи ва ходимлар Ак-74 ва ПМ қуролларидан амалий ўқ отиш машғулоти, Ярадорларни жанг майдонидан олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш машқлари, 800,400,200 ва100 метрларга югуриш, Отда юриш ва от устида камондан ўқ отиш машқлари, сузиш ва дала шароитида таом тайёрлаш бўйича ўзаро беллашдилар.
Мусобақа иштирокчилари учун маданий тадбирлар ташкиллаштирилиб Амир Темур музейига олиб борилиб бўш вақтлари мазмунли ўтиши таъминланди. Шунингдек, Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан “Тўмарис издошлари - 2023” миллий танлови саралаш босқичидан муваффақиятли ўтган терма жамоа аъзолари муносиб тақдирландилар.