Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Ахборот хизмати ҳарбий хизматчиси “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!" мавзусида ўтказилган фото ва видеороликлар танлови ғолиби бўлди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир!” мавзусида фото ва видеороликлар танловини эълон қилган эди.
Ижодий ишлар мамлакатимиз Қуролли Кучларининг тарихи ва бугунига оид жараёнларни, ҳарбий хизматчилар ҳаётини, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид лавҳаларни ўзида акс эттирган бўлиши танловнинг асосий шарти ҳисобланади.
80 нафарга яқин фото ва видео ижодкорларидан 600 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушган. ДХХ академияси, Фавқулодда вазиятлар, Ишки ишлар ва Мудофаа вазирликлари, Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Республика Маънавий ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ходимларидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди.
Бугун, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар давлат музейида танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маърифат маркази бошлиғи, полковник Валижон Дадажонов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директор ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев ва “Ватанпарвар” газетаси бош муҳаррири, подполковник Ахрор Очилов иштирок эди.
Танловнинг якуний натижаларга кўра:
Фотолар йўналиши бўйича:
• 1-ўрин – Сурхондарё вилоятидан Аслиддин Алижонов;
• 2-ўрин – “Ватанпарвар” бирлашган таҳририяти бўлим бошлиғи Азиз Норқулов;
• 3-ўрин эса “Қашқадарё” ва “Новости Қашқадари” газеталари фотомухбири Собир Нарзиев лойиқ деб топилди.

Видеороликлар бўйича эса:
• 1-ўрин — Жасур Шерматов, Миллий гвардия матбуот хизмати ходими;
• 2-ўрин — Беҳзод Ҳамраев, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот ходими;
• 3-ўрин — Сирожиддин Воҳидов, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари фотомухбири.

Text to speech