Миллий гвардия Тошкент Темурбеклар мактабида “Ёш гвардиячи” ҳарбий-спорт мусобақасининг республика босқичига старт берилди.
Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 15 та жамоа ғолиблик учун курашишмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонлиги, Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари иштирок этиб, ёшларга беллашувларда муваффақият тилади. Очилиш маросими ҳарбий оркестр ва мусиқий чиқишлар ҳамда қўл жанги усуллари намойиши билан кўтаринки руҳда ўтди. Шундан сўнг мусобақа шартларига старт берилди.
Режага асосан "Ёш гвардиячи" ҳарбий спорт мусобақаси 3 кун давом этиши белгиланган. Шу билан бир қаторда, беллашув кунлари мобайнида турли маданий тадбирлар ҳам ташкиллаштирилади.
Айни дақиқаларда эса, ўқувчи ёшлар қизғин беллашувларда ўз имкониятларини синовдан ўтказишмоқда.