Фарғона минтақавий ўқув марказида тингловчиларни қасамёд қабул қилиш ва навбатдаги битирувчиларга тантанали равишда сертификатлар топшириш тадбири бўлиб ўтди. // Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтаётган Регби-7 халқаро турнири ўз ниҳоясига етди ва турнир давомида етакчилик қилиб келган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси жамоаси иккинчи ўринни эгаллади. // От пойгаси бўйича жаҳон чемпионати // Спортнинг "Ўқ отиш" тури бўйича Миллий гвардия биринчилиги баҳслари бўлиб ўтди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловида Миллий гвардия “Темурбеклар мактаби” жамоаси ғолибликни қўлга киритди // Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг оила аъзолари ўртасида бўлиб ўтган «Янги Ўзбекистоннинг ибратли ҳарбийлар оиласи» кўрик-танлови Республика босқичи ғолиблари аниқланди // Волейбол бўйича миллий гвардия кубоги мусобақалари // Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири ўтказилди // “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейлари ўқувчилари ўртасида “Амир Темур авлодлари” идоралараро ҳарбий-спорт танловига старт берилди // Сирдарё вилоятида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг жанговар шайлиги ва ахлоқий-руҳий тайёргарлигини мустаҳкамлашга қаратилган ўқув машғулоти ўтказилди.// Миллий гвардия марказий девони бошқармалари ўртасида мини-футбол турнири ўтказилди. // Республикамиз бўйлаб Миллий гвардия ходимлари “Мен донорман” хайрия акциясида фаол иштирок этишмоқда иштирок этишди // Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг оила аъзолари иштирокида байрам тадбирлари // Ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари// Мактаб ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларни ҳарбий соҳага бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси // Давлатимиз раҳбари топшириғи билан жойларда республика ишчи гуруҳи томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлашга қаратилган манзилли ишлар давом эттирилмоқда. Мазкур ишчи гуруҳ таркибида бўлган Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бошчилигидаги соҳага оид мутахассислар томонидан Самарқанд вилояти бўйлаб маҳаллалар кесимидаги зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. // Жорий йилнинг 2-4 май кунлари “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган "Мудофаа соҳасида инновацион технологиялар" фестивалида Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети ҳарбий хизматчилари юқори натижаларни қўлга киритишди. // Миллий маданиятимиз ва тарихимизни ўрганиш-Ватанга бўлган муҳаббатимизни янада оширади// Аёл ҳарбий хизматчи ва ходималар ҳамда ёшлар иштирокида "Уч авлод учрашуви" бўлиб ўтди // «Ёш гвардиячи» ҳарбий-спорт мусобақаси // Умумий овқатланиш масканидаги бир гуруҳ шахсларнинг ўзаро жанжали «ташвиш» хабари орқали етиб келган Миллий гвардия ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф этилди // Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тизимидаги ўқитувчи ва мураббийлар учун байрам муносабати билан тантанали тадбир ташкиллаштирилди ва бир қатор фидойи ходимлар муносиб тақдирланди

Ўқитувчи ва мураббийлар ҳамиша эъзозда!
Инсон ҳаёти ва тақдири, жамият ва давлат тараққиёти, мамлакат қудрати ва миллат келажагининг пойдевори шубҳасиз – илм-фан, таълим ва тарбиядир. Албатта, бунда устоз ва мураббийлар роли беқиёс бўлиб, улар алоҳида ҳурмат ва эҳтиромга лойиқдирлар.
Миллий гвардия тизимидаги Ўқитувчи ва мураббийлар учун байрам муносабати билан тантанали тадбир ташкиллаштирилди ва унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев иштирок этиб, барча устозлар ва фахрийларни самимий қутлади ҳамда ёшларнинг юқори натижаларга эришишида фидойи ва заҳматкаш устозлар ва мураббийларнинг улкан ҳиссасини алоҳида эътироф этди.
Шундан сўнг, ўз ҳаётини таълим бериш каби машаққатли ва шарафли ишга бағишлаган бир гуруҳ профессор-ўқитувчилар ҳамда мураббийларни рағбатлантириш тўғрисидаги қўмондон буйруғи ўқиб эшиттирилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги университети, “Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейи, ҳарбий мусиқа академик лицейи, Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази, Тошкент минтақавий ўқув маркази, Миллий гвардия ҳузуридаги Болалар психологияси маркази, “Ёш гвардиячилар” БЎСМ, Меҳрибонлик уйи, От спорти мактаби ҳамда ҳудудий тузилмалардан жами 100 га яқин ўқитувчи ва мураббийлар муносиб рағбатлантирилди.
Хусусан, фидойилик кўрсатган бир қатор ўқитувчи ва мураббийлар Миллий гвардиянинг III даражали “Намунали хизматлари учун”, “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фидойи ходими”, “Маънавият аълочиси” кўкрак нишонлари ҳамда фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
Тадбир сўнгида Миллий гвардия ашула ва рақс ансамблининг куй-қўшиқлари, жозибали рақслари ҳамда ёш талантлар чиқишлари тантанали маросимнинг барча иштирокчиларига байрамона кайфият улашди.

Text to speech