Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2023-2024 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди.

Мазкур машғулот ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирокида ўтказилиб, унда дунё ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият, ҳарбий интизом, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш, ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан муомалада бўлганда хавфсизлик талабларига риоя этиш борасида маърузалар тингланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида олиб борилаётган ислоҳотлар ва янгиланишлар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди. Тадбир сўнггида янги ўқув йили мавсумида барча бўлинмалардан ўз хизмат мажбуриятларига ва қилган қасамёдларига содиқ қолган ҳолда, фуқароларимизни тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашларига, шу билан бир қаторда, ўтказилаётган мусобақаларда фаол иштирок этиб, юқори марраларни эгаллашларига ишонч билдирилди.

Маълумот учун: 2023-2024 ўқув йилида маънавий-маърифий тайёргарлик олдида турган асосий вазифалар сифатида ҳарбий хизматчиларни Ўзбекистон халқи ва Президентига садоқат руҳида тарбиялаш, интеллектуал салоҳият, маънавий бойлик ва ахлоқий покликни ўзида мужассам этган баркамол шахсни шаклантириш; миллий хавфсизлик, ҳарбий қурилиш ва Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар, тегишли қонунлар, меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Ш.M.Мирзиёэв баён этаётган давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини тушунтириб бориш; ҳарбий хизматчиларда миллий ўзликни англаш туйғусини ривожлантириб, уларни миллий руҳда тарбиялаш; жаҳонда рўй бераётган жараёнлардан хабардор қилиш белгиланган.

Text to speech