Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида от спортининг поло тури бўйича "Миллий гвардия кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди.   ///  Ёнғинларни олдини олиш бўйича профилактик тадбир ўтказилди.   /// Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилиб, қонуний тартибда чоралар кўрилмоқда.   /// Маънавият ва маърифат марказида "Қўмондон ўринбосарининг тизимдаги ёшлар билан" учрашуви ///  Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Юракни мадҳ этган садо!” шиори остида тантанали тадбир бўлиб ўтди / / 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун / /    Миллий гвардия Қорақолпоғистон Республикаси Кинология марказининг очилиш маросими ҳамда Қорақолпоғистон Республикасидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг мутахассис Кинологлари ўртасида “Дог биотлон беллашуви” мусобақаси жараёнлари / / Harbiy xizmatchilarga yangi uy - joylar topshirildi / / 9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни / / Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барқарор ривожланиши учун атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш истиқболлари: халқаро ва миллий тажриба” мавзусидаги халқаро конференция иштирокчиларига мурожаати / / Навоий вилоятида Миллий гвардия ходимлари томонидан сертификатга эга бўлмаган пиротехника воситалари аниқланди / / Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида тадбир ташкил этилди / / Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари қўл жанги федерацияси раиси - Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев томонидан Остона шаҳрида бўлиб ўтган “Қўл жанги бўйича Жаҳон Кубоги” мусобақасида фахрли 1-ўринни эгаллаган спортчилар ва уларнинг мураббийлари муносиб рағбатлантирилди // Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси делегациясининг Туркия жандармериясига ташрифи якунлари тўғрисида // Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионатида Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Жалгасбай Бердимуратов 87 кг вазн тоифасида ғолиб бўлди // 22 ноябрь – “Халқаро психологлар куни” муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида психологик таъминлаш фаолияти: муаммо ва ечимлар” мавзусида илмий-амалий конференция бўлиб ўтди // Янги Ўзбекистон боғида бўлиб ўтган Янги нафас умуммиллий ҳаракати доирасида “Талаба югур” оммавий югуриш мусобақаси ёшларни бир мақсад сари бирлаштирди // Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлисида иштирок этди / / Чет давлатларига кетган ўқувчи ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан он-лайн конференц алоқа шаклидаги учрашув бўлиб ўтди / / Миллий гвардия тизимида кадрлар малакасини ошириш, ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани / / Ўзбекистон Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан пойтахтимиздаги Амир Темур хиёбони бўйлаб Миллий гвардия бошчилигида куч тузилмалари отлиқ бўлинмалари иштирокида "Отлиқ кавалерия паради" бўлиб ўтди / / Хитой Халқ Республикаси Халқ қуролланган полицияси комиссари генерал-полковник ChjanXunbinнинг Ўзбекистонга ташрифи якунлари тўғрисида / / 11-ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни / / Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан байрам табриги / / Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган соҳа ходимларини муносиб тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларига байрам табриги  / / Пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди 

Ўз O'z Ру En

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ҚЎМОНДОНИ КАМОНДАН ОТИШ ФЕДЕРАЦИЯСИГА РАҲБАР ЭТИБ САЙЛАНДИ

Бугун Туризм ва спорт вазирлигида Ўзбекистон Камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари конференция йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдурахмонов, Миллий гвардия қўмондони, генeрал-майор Р.Джураев мутасадди ташкилотлар вакиллари, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган делегатлар ҳамда мураббийлар ва бошқа мутахассислар қатнашди.

Йиғилишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур инфратузилма ва қулай шарт-шароитлар яратиш, камондан отиш спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, бу борада аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.

Шу билан бирга, йиғилишда сўзга чиққанлар камондан ўқ отиш спорт тури - миллий спорт тури эканлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур спорт турига қаратилаётган эътибор миллий қадриятларимизнинг тикланишига ва бу орқали ёшларимиз қалбида ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилиши, бу эса давлатимизнинг мазкур йўналишдаги ислоҳотларининг бош мезони эканлигини айтиб ўтишди.

Шундан сўнг, кун тартибига мувофиқ, федерация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди, сўнгра Камондан отиш федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.Джураев номзоди таклиф этилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

Йиғилиш сўнгида, янги сайланган федерация раиси билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорчилик изҳор этиб, Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 17 июндаги Қарори талаблари асосида камондан отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.

Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг қисқача мазмун-моҳияти билан таништириб, асосий эътибор Парижда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш ҳамда спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллашига эришишга қаратилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Миллий гвардия қўмондони 2020 йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раҳбари этиб тайинланган эди, шунингдек Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан жорий йилнинг август ойида Функционал кўпкураш федерацияси фаолияти йўлга қўйилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Text to speech