Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия Марказий девонида “Коррупция ва фирибгарликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Миллий гвардия Марказий девонида  “Коррупция ва фирибгарликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник C.Д Мамаюсупов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бош инспектори З.К Қўчқаров, республика Ҳарбий прокуратураси назорат бўлими прокурори адлия капитани Н.Б Норалиев ҳамда Миллий гвардиянинг соҳага тегишли масъул бошқармалари ва ҳудудлардан ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этишди. Тадбир давомида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий асослар тўғрисида маърузачилар томонидан атрофлича маълумотлар берилди. Шунингдек, бугун коррупцияга қарши курашиш учун ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, муросасиз муносабатни шакллантириш, соҳаларда коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, жавобгарлик муқаррарлиги принципини таъминлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Семинар кўринишида бўлиб ўтган видеоселекторда коррупцияга қарши энг самарали чоралар, коррупциявий жиноятлар таҳлили, коррупцияга имкон берувчи сабабларни бартараф этиш йўллари ва халқаро тажриба ўрганилди.

Text to speech