"Миллий гвардия тизимида юридик хизмат ва мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазифалар" мавзусида юридик хизмат ходимлари иштирокида ўқув йиғини бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 30-31 март кунлари Жамоат хавфсизлиги университетида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси прокурори иштирокида Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат олиб бораётган юридик хизмат ходимлари учун ўқув йиғини ўтказилди.
Тадбирда, сўз олганлар томонидан "Миллий гвардия тизимида юридик хизмат ва мурожаатлар билан ишлаш соҳасидаги вазифалар" мавзусида маърузалар ўқилди, шунингдек, иштирокчиларга қонун,фармон, қарор ҳамда буйруқ талаблари етказилди.
Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур ўқув йиғини юристларнинг амалий кўникмалари ва назарий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда оширишга кенг замин яратди.
Тадбир якунида иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.