Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган навбатдаги битирувчиларга сертификатлар топширилди.
Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида таҳсил олган тингловчиларнинг навбатдаги битирув маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида 14 нафар Мудофаа Вазирлиги махсус бўлинмалари ва 59 нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларига махсус тайёргарлик курсларини муваффақиятли тамомлаганликлари муносабати билан сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Курс давомида тингловчиларга марказнинг тажрибали ўқитувчилари томонидан ҳарбий мутахассисликлар бўйича чуқурлаштирилган назарий ва амалий машғулотлар ўтказилди. Жумладан, ўқ отиш, баландлик ишғол қилиш, руҳий-жисмоний тайёргарлик, алоқа йўналиши, махсус-тактик тайёргарлик, моддий-техник таъминот, муҳандислик ҳамда тактик-тиббий тайёргарлик фанлари бўйича комплекс машғулотлар ташкил этилди.
Мазкур машғулотлар тингловчиларга хизмат фаолиятларида зарур бўладиган билим ва кўникмаларни пухта эгаллаш имконини берди.
Битирув маросими якунида тингловчиларга сертификатлар тантанали тарзда топширилди. Тадбир иштирокчилари бу жараённи улкан фахр ва масъулият билан қарши олдилар.