Миллий гвардия Марказий девонида қўмондон генерал-полковник B.Tashmatov раислигида ва Ўзбекистон Президенти Хавфсизлик кенгаши мутасадди раҳбарлари иштирокида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг полковник Sh.Ibragimovni Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисидаги қарори ўқиб эшиттирилиб, шахсий таркибга таништирилди.
Тадбирда Миллий гвардия қўмондони томонидан янги лавозимга тайинланган Sh.Ibragimovga хизмат мажбуриятлари доирасидаги муҳим вазифалар таништирилиб, юртимиз тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш борасидаги аниқ топшириқлар берилди.
Шунингдек, хавфсизлик кенгаши мутасаддилари томонидан ҳам Миллий гвардия фаолиятига доир илиқ фикрлар билдирилиб, янги лавозимга тайинланган қўмондон ўринбосарига машаққатли ва масъулиятли хизматларига улкан зафарлар тилашди.