“Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ташкил этилди / / Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар / / Тошкентда қидирувда бўлган шахс қўлга олинди / / «Жасорат» фильми премьераси бўлиб ўтди / / Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 34 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати Миллий гвардияда байрамона тадбир ўтказилди / / Миллий гвардия қўмондонининг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги / / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан гвардиячилар хизмат бурчини бажариш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошлари хотирасига бағишлаб Миллий гвардия Марказий девони ҳудудида бунёд этилган ёдгорлик мажмуаси пойига гул қўйишиб, уларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 34 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони / / Президент Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди / / Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманида барпо этилган йирик қувватли когенерация маркази фаолияти билан танишди (https://president.uz/oz/lists/view/8785) / / Молия, илғор технологиялар, маданият ва туризмнинг йирик марказига айланиб бораётган Тошкент (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18196)dunyoning замонавий мегаполислари андозаси асосида янада ривожлантирилади / / Маънавий-маърифий семинар-тренинг ўтказилди (https://t.me/milliygvardiyauz_official/18185) / / Қорақалпоғистон Республикасида гвардиячилар томонидан (ҳттпс://телегра.пҳ/Қорақалпог%СА%ББистон-Республикасида-гвардиячилари-томонидан-қизил-китобга-киритилган-о%СА%ББсимликни-ноқонуний-равишда-олиб-кетаётган-12-16), Қизил китобга киритилган ўсимликни ноқонуний равишда олиб кетаётган шахс қўлга олинди / / Тошкент шаҳрида гвардиячилар томонидан сертификатланмаган пиротехника воситалари (https://telegra.ph/Toshkent-shahrida-gvardiyachilar-tomonidan-sertifikatlanmagan-pirotexnika-buyumlari-olib-qoyildi-12-15) олиб қўйилди / / Фарғона вилоятида пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласига (https://telegra.ph/Fargona-viloyatida-pirotexnika-buyumlarining-noqonuniy-muomalasiga-chek-qoyildi-12-15)chek қўйилди / / Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли ишлари Жиззах вилоятида амалга оширилди.

Жорий йилнинг 4 июнь куни Жиззах вилоятида амалга оширилган манзилли ишлар давомида Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва вилоят ҳокими У.Мустафаев бошчилигида, ҳамкор вазирликлар ва ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирокидаги ишчи учрашув бўлиб ўтди. Унда Давлатимиз раҳбарининг Қарорлари ва соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, олдимизда турган асосий вазифалардан бири, Юртбошимизнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори талаблари ва амалий ижросига қаратилган чора-тадбирлар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди. 
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармасида эса куч тузилмалари ҳамкорлигидаги махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди. Унда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ҳамда вилоятнинг ҳуқуқ тартибот идоралари раҳбарлари иштирок этишди.
Машғулот давомида ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва жисмоний тайёргарлиги, хусусан шаҳар шароитдаги ностандарт вазиятларда махсус бўлинмаларнинг ҳамкорликдаги аниқ ва ишончли ҳаракатлари, бошқарув тизимининг замонавий усуллари, шунингдек дрон ва уларга қарши воситаларидан фойдаланиш амалиётига алоҳида эътибор қаратилди ва ушбу йўналишдаги ишлар жаҳон тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириб борилишига оид вазифалар белгилаб берилди.
Шундан сўнг, аҳоли гавжум жойлар, хусусан хиёбонлар, парклар, савдо мажмуалари, бозорлар ва мачитлар ўрганилиб, фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди. Шунингдек, тадбирлар давомида жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини ишончли таъминланиши борасида ҳамкорликда йўлга қўйилган хизматни кучайтириш масалалари юзасидан тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.  
Манзилли ишлар давомида яна бир муҳим масалага алоҳида эътибор қаратилиб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан йўлга қўйилган “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар, хусусан 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш борасидаги вазифалар ижроси юзасидан вилоят, туман ва маҳаллалар кесимида белгилаб олинган ҳамкорликдаги ишлар ўрганилди.
Бу борада Миллий гвардия Чавандозлар мактабида спорт комплексларни ташкил қилиниши ва аҳолини айниқса ёшларни кенг жалб қилиниши, ушбу масканда фаолияти йўлга қўйилган тўгараклар ва спорт секцияларини кенгайтириш орқали ўқувчи ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига оид чора-тадбирлар юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар белгиланди.
Тадбир сўнгида махсус-тактик ўқув машғулотида фаол иштирок этган куч тузилмаларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчи ва ходимлар Миллий гвардия қўмондони томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Text to speech