Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардияда ижро интизоми муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Миллий гвардия қўмондони раҳбарлигида “Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали келиб тушувчи топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳужжат ва топшириқларда Миллий гвардияга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, электрон тизим орқали тушадиган топшириқларнинг ижроси таъминланиши ва назорат қилинишини жорий этиш, ижро муддати бузилган тақдирда, масъул ижрочиларга интизомий чоралар қўлланилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳужжатларнинг ижроси тизим орқали мунтазам мониторинг қилиниши ва натижалари жамоатчиликка очиқланиши, давлат органлари ва ташкилотлар ярим йиллик ва йиллик иш режалари ҳамда очиқ маълумотлари расмий веб-сайтларга жойлаштирилиши лозимлиги каби масалалар муҳокама қилинди.

Масъул бошқарма бошлиқлари, ҳудудий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди ва тегишлилиги бўйича вазифалар юклатилди.

Йиғилиш якунида масъулларга аниқ вазифалар юклатилди ва уларнинг бажарилиши назоратга олинди.

 

Text to speech