Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯНИНГ БИР ГУРУҲ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАРИ БУЮК БРИТАНИЯНИНГ САНДХЕРСТ ҚИРОЛЛИК ҲАРБИЙ АКАДЕМИЯСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН “ТЕРРОРИЗМГА ҚАРШИ КУРАШИШ” МАВЗУСИДАГИ ОНЛАЙН КУРСДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан хорижий ҳамкорлар билан икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қатор тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
Шу жумладан, жорий йилнинг 9-12 март кунлари Миллий гвардиянинг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Буюк Британиянинг Сандхерст Қироллик Ҳарбий академияси томонидан ўтказилган “Терроризмга қарши курашиш” мавзусидаги онлайн курсда иштирок этдилар.
Инглиз тилида ташкил этилган мазкур курсда иштирокчилар терроризмга қарши курашишнинг замонавий усуллари, шунингдек, муаммоли вазиятларда музокара ўтказишнинг ҳуқуқий жиҳатлари масалаларида хориж тажрибаси билан танишдилар.
Ушбу онлайн курсда Сандхерст Қироллик ҳарбий академиясининг мутахассислари терроризм, экстремизм ва радикализмга қарши курашнинг турли хил кўринишлари, уларни олдини олиш ва бартараф этиш каби ҳаракатлари тўғрисида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ҳамда илғор хорижий тажрибага оид мисоллар асосида тақдимот қилдилар.
Жонли мулоқот тарзида ўтган курс якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Text to speech