Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ МУТАХАССИСЛАРИ ХАЛҚАРО ОНЛАЙН КУРСДА ИШТИРОК ЭТДИЛАР

Миллий гвардиянинг Халқаро ҳамкорлик бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчиларни илғор хорижий тажриба асосида малакасини янада ошириш мақсадида доимий равишда тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 15-17 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари Буюк Британия мутахассислари томонидан ташкил этилган “Инқирозни бошқариш” мавзусидаги халқаро онлайн курсда иштирок этдилар.

Мазкур онлайн ўқув курс табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бошқаришни режалаштириш борасида ўзаро тажриба алмашиш мақсадида Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллик Ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятларни режалаштириш коллежи (Emergency Planning College) мутахассислари томонидан инглиз тилида олиб борилди.

Жонли мулоқот тарзида бўлиб ўтган курсда иштирокчилар табиий
ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бошқаришни режалаштириш, хавф-хатарни тўғри баҳолаш, потенциал хавфнинг юзага келишида аҳолини хабардор қилиш юзасидан Буюк Британиянинг тажрибаси билан атрофлича танишдилар.

Шунингдек, тадбир давомида томонлар фавқулодда вазиятларни режалаштириш ва инқирозга қарши курашиш масалалари бўйича ўзларини қизиқтирган саволга жавоб олишди.

Тадбир якунида хавфсизликни таъминлаш масалаларида Буюк Британиянинг тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирларни ташкил этишни давом эттиришга келишиб олинди.

Text to speech