Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Жорий қилинган янги тизим асосида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони Самарқанд шаҳрида жойлашган 1-сонли Меҳрибонлик уйига ташриф буюрди

Мамлакатимизда жорий қилинган янги тизимга асосан “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватланишида бугунги кунга келиб мутлақо янги методикалар ишлаб чиқилди ва давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 09 август кунидаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Қарори қабул қилинди.

Унга асосан болаларнинг оилавий шароитга хос тарбия олишлари, уларни фан, IT, хорижий тиллар, касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, спорт билан шуғулланишларини ташкил этиш  борасида жойлардаги ҳокимликлар, Ҳалқ таълими, Миллий гвардия ва бошқа ҳамкор вазирликлар билан биргаликдаги тизимли ишлари йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишдаги ишларнинг Самарқанд шаҳрида жойлашган  Меҳрибонлик уйида қай даражада амалга оширилаётганлиги ва тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш мақсадида Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев, вилоят прокурори Р.Машарипов ва вилоят ҳалқ таълими бошқармаси бошлиғи З.Шодиевалар мазкур муассасага ташриф буюриб, ушбу Меҳрибонлик уйи директори  М.Фахриддинова бошчилигидаги жамоанинг тарбиячи ҳамда психолог ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Қисқа вақт мобайнида амалга оширлган ишлар натижасида ушбу Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 17 нафари ўз ота-онаси бағрига кайтарилгани, 4 нафари   фарзандликка олингани ва 2 та оила беш нафардан 10 та ўғил-қизни  оила аъзоси сифатида қабул қилганликлари ёдга олинди.

Учрашув давомида Миллий гвардия қўмондони, юртбошимиз ташаббуси билан жорий қилинган ушбу янги тизимдан кўзланган асосий мақсад ва бу йўналишда белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтиб, болаларни мустақил ҳаётга тайёрлашда тарбиячи ҳамда психологларнинг ўрни ва вазифалари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

Ташриф якунида Миллий гвардия қўмондони, мазкур Меҳрибонлик уйига мурожаат қилиб келган ҳамда шу ердаги болажонлардан 5 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олиш истагида бўлган оилани учратиб, улар билан яқиндан сухбатлашди ва ҳалқимизга хос олийжаноблик билан эзгу ишга қўл ураётганликларини қўллаб-қувватлашини айтиб, ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Шунингдек, бу каби меҳридарё фуқароларимизга  ўрнатилган тартибда кўмак берилиши юзасидан тегишлилиги бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондони, вилоят мутасадди раҳбарлари билан  биргаликда SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмаси Самарқанд шаҳар филиали ва Ёшларга ҳамрохлик қилиш хизмати фаолияти билан танишди. Унда мазкур муассаса раҳбари Д.Давронова билан учрашиб, бу ердаги тарбияланувчи ёшлар учун ҳам жорий қилинган янги тизим доирасидаги чора-тадбирларни кучайтириш зарурлиги, ҳозирда уларнинг билим олишлари ҳамда касбга йўналтириш борасида замон талабларига мос шарт-шароитлар яратилиши ва бунга Миллий гвардия бўлинмалари ҳамкор вазирликларни жалб қилган ҳолда яқиндан ёрдам бериши юзасидан вазифалар белгиланди.

 

Text to speech