Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЯНГИ ТИЗИМ ИЖРОСИ АМАЛДА

Барчамизга маълум Юртбошимиз раислигида 28 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида меҳрибонлик  уйларидаги болаларни оилага яқин муҳитда тарбиялаш, билим ва маънавиятли, ватанпарвар инсонлар этиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада янги тизим жорий қилиниши  ва бунга Миллий гвардия масъул этиб белгиланиши таъкидланган эди.

Ушбу маъсулиятли вазифани сифатли амалга ошириш борасида олдин хабар қилганимиздек Миллий гвардия қўмондони пойтахтимизда Оилавий болалар уйи ташкил қилиш истагида бўлган фуқароларни қабул қилиб,  уларга қисқа муддатларда барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилиши юзасидан тегишлилиги бўйича масъул вазирлик ва ташкилотлар ходимларига топшириқлар берган эди.

Амалга оширилган ишлар натижасида бугун Тошкент шаҳри Юнусобод туманида илк маротаба Умида Турдалиева ва Муроджон Хасановлар оиласи 21 сонли Меҳрибонлик уйидан 5 нафар ўғил-қизларни ўз тарбиясига олиб  Оилавий болалар уйи фаолиятини йўлга қўйдилар.

Мазкур Оилавий болалар уйи очилиш маросимида Миллий гвардия қўмондонлиги, Юнусобод туман ҳокимлиги ва бошқа масъул вазирлик ҳамда ташкилотлар мутасадди раҳбарлари иштирок этиб, Умида Турдалиева бошлаган ушбу олийжаноб ишга муваффақият тилаган ҳолда, доимо кўмакдош бўлишларига ҳамда оила аъзосига айланган ушбу ўғил қизларнинг маънавиятли ва ватанпарвар бўлиб камол топишларига ишонч билдирдилар.

 

Text to speech