МИЛЛИЙ ГВАРДИЯНИНГ ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА БОШҚАРМАСИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР” КУНИ ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Миллий гвардиянинг Жиззах вилояти бўйича бошқармасида вилоятдаги ҳарбий ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синфлар учун “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда 150 дан ортиқ ўқувчи ёшлар иштирок этиб, улар учун бугунги кунда Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларга яратилаётган имкониятлар, замонавий қурол-аслаҳалар, ҳарбий техникалар ва махсус воситалар билан яқиндан таништирилдилар.
Шунингдек тадбир давомида мутахассис кинолог ва кавалеристлар, моҳир камонбозлар томонидан маҳорат дарслари ўтилиб, ўқувчиларга турли кўринишдаги чиқишлар намойиш этишди.
Тадбирнинг эътиборли томони шунда бўлдики, бугунги кунда Миллий гвардия тизимида янги жорий қилинган “ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ЖАНГ САНЪАТИ” аъзоларининг ўзларига хос бўлган жанговар чиқишлари орқали тадбир иштирокчиларини ўзига ром этди. Бўлиб ўтган тадбир давомида ўқувчи ёшларимиз ўзлари учун қизиқарли бўлган саволларига жавоблар олдилар.