Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ ТИЗИМИДА ИЛК БОР “ЎЗБЕК МИЛЛИЙ РАҚСЛАРИНИ ИЖРО ЭТИШ” КЎРИК-ТАНЛОВИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилда Миллий гвардия ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида илк бор “Ўзбек миллий рақсларини ижро этиш” кўрик-танлови ташкил этилиб, 9-10 апрель кунлари Бухоро шаҳрида республика босқичи бўлиб ўтди.
Кўп асрлик бой маданиятимизнинг ажралмас қисми бўлган миллий рақс санъати орқали ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг маънавияти бадиий-эстетик қарашларини юксалтириш, миллий қадриятлар ва анъаналаримизга бўлган ҳурматини ошириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар муҳим аҳамият касб этади.
Хусусан, миллий рақс санъати бўйича ҳарбий-хизматчи ва ходимлар орасидан иқтидор эгаларини аниқлаш ва саралаш мақсадида Бухоро шаҳрида ташкил этилган ушбу кўрик-танловда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 30 га яқин иштирокчилар қатнашди.
Мазкур тадбир мобайнида, ҳакамлар томонидан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг миллий рақс санъати намуналарининг асл миллий хусусиятларини кўрсата олиши, рақс ижрочиларининг маҳорати, кийиниши ва саҳна маданияти, бадиий ва эстетик бойлиги, шунингдек, ижро этиладиган санъат асарининг бадиий қиймати ҳамда рақснинг ижро этиш услублари ва йўналишларининг мутаносиблиги алоҳида эътиборга олиниб, холис баҳоланди.
Тадбирнинг якуний қисми бўлмиш тақдирлаш маросими Бухоро шаҳридаги "Нодир Девонбеги" мажмуасида тантанали равишда ўтказилди.
Кўрик-танловнинг ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан муносиб тақдирландилар.

Text to speech