Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия тизимида хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар ўртасида "Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!" шиори остидаги қўшиқлар кўрик - танловининг республика босқичи якунланди ва тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида ўтказилган мазкур қўшиқлар кўрик танлови ҳудудий саралаш ва республика босқичлари доирасида ўтказилди. Республика босқичида 20 нафар иқтидор эгалари икки кун давомида финал беллашувларида ўз ижод намуналарини қўшиқ ва мусиқа йўналишидаги олимлар, санъат ва маданият ходимлари ҳамда томошабинларга ҳавола этишди. Танловда иштирокчилар лирика, эстрада ва саф қўшиқлари йўналишда ўз асарларини жонли ижрода куйлаб, ўзаро беллашдилар. Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими Тошкент шаҳар ёшлар марказида ташкиллаштирилди. Маросим аввалида Ёшлар шаҳарчасида ўқувчилар, Тошкент шаҳрининг 12 туманидан ташриф буюрган уюшмаган ёшлар, Меҳрибонлик ва мурувват уйлари тарбияланувчилари учун ҳарбий ватанпарварлик спорт мусобақалари ҳамда беш ташаббус доирасидаги тадбирлар ўтказилди. Миллий гвардия алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестри ижросидаги ватанни мадҳ этувчи мусиқий чиқишлар ёшларни ўзига қамраб олган бўлса, ҳарбий оркестрнинг келажаги бўлмиш ҳарбий мусиқа академик лицейи жамоаси ижросидаги дилларни хушнуд этувчи, ўғил-қизларнинг кўнглига йўл топувчи куй-наволари тадбирга чинакам байрамона руҳ бағишлади. Шунингдек, мусиқа тўгараги ўқувчиларининг доира, ўзбек жанг санъати ва таэквондо спорт турлари бўйича ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ҳам йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Шу билан бир қаторда, арқон тортиш миллий халқ ўйинлари,тош кўтариш машқлари ҳамда камондан отиш спорти бўйича ўтказилган мусобақаларда барча тадбир иштирокчилари ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Фахрий қоровул бўлинмаси ҳарбий хизматчиларининг қурол билан кўргазмали саф чиқишлари ёшларнинг қалбида ҳарбий касбга бўлган қизиқишини янада оширди.
Шундан сўнг, барча ёшлар марказида ўтказиладиган қўшиқлар танловининг тақдирлаш маросимига таклиф этилди. Меҳмонларни марказ кириш қисмида китоблар ярмаркаси ва рассомчилик кўргазмаси қарши олди. Бадиий ва санъат асарлари билан танишган ёшлар ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари тақдирлаш маросимининг концерт дастуридан баҳраманд бўлишди. Номинациялар бўйича ва танловнинг ғолиб ва совриндорлар деб топилган иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Мутлақ ғолибликка Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчиси сержант Холматов Фазлиддин Патидинович лойиқ деб топилди.
Тадбир куй қўшиқлар ва кўргазмали чиқишлар билан йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Text to speech