Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия қўмондонлиги ташаббуси билан  мамлакатимизда от спортини янада ривожлантириш мақсадида ташкил этилган  янги “Тентпеггинг” федерациясини устувор  вазифаларини  кенг жамоатчиликка етказиш учун Миллий гвардия кавалерия эскадрони ҳудудида ОАВ ходимлари учун матбуот анжумани ва пресс-тур ташкиллаштирилди

Мазкур тадбир мутахассислар ва ОАВ ходимлари ўртасидаги очиқ мулоқаат тарзида бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистон “Тентпеггинг” спорт федерацияси раиси Нодирбек Ибрагимов томонидан мамлакатимизда зотдор Қорабайир  отларини кўпайтириш, халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилган янги федерация аҳоли айниқса,ёшлар ва ҳарбий хизматчиларни  ушбу спорт турига кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда  спортчиларни ҳамда отларни нуфузли мусобақаларга тайёрлаш мақсадида малакали мураббийларни тайёрлаш борасида ҳам тизимли ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.

Шунингдек, ушбу спорт тури ҳозирги кунда Осиё ва Европа давлатларида жуда оммалашган бўлиб, иштирокчилар якка ёки жамоавий тарзда мусобақаларда иштирок этишлари мумкинлиги тўғрисида мисоллар билан маълумотлар берилди.

Тендпеггинг спорти ҳарбий хизматчиларнинг жисмоний шайлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлса от спортининг ҳар қандай тури инсон саломатлигини яхшилаш ва кўплаб касалликларни даволашда жуда фойдали машғулот эканлиги таъкидланди.

Ўзаро савол жавоблар тарзида ўтган мулоқотлардан сўнг журналистлар учун давом эттирилган пресс-турда  мазкур спорт тури бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди. Отлар билан тиллаша олган ҳарбий хизматчиларнинг маҳорати, найза ва шамшир ёрдамида белгиланган нишонларни аниқ нишонга олишларида намоён бўлди.

Ҳозирги кунга келиб 60 бош Қорабайир зотли отлар парвариш қилинаётган бўлиб, келгусида улар   Миллий гвардия отлиқ эскадрони ҳарбий хизматчилари томонидан нуфузли мусобақаларга тайёрланади.

Text to speech