Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейида иқтидорли ёшлар ўртасида дамли ва зарбли чолғу ижрочиларининг ХХIII “Санъат--ғунчалари” Республика танлови бўлиб ўтди
Мазкур танлов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, Ёшлар агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси ҳамда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди ҳамкорлигида ўтказилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган ёш ижрочиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мусиқа санъатини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилди
Мусиқий танловда ижодкорлар 3 йўналишда : ёғоч-дамли, мис-дамли ва зарбли асбоблар, кичик ва катта гуруҳ номинациялари бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.
Ёш иштирокчиларнинг ижодий маҳорати ҳар бир йўналиш бўйича ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибидаги ҳарбий оркестр жамоалари, шунингдек, бошқа оркестр ва бадиий жамоалар учун дамли ва зарбли чолғулар ижрочилиги йўналишида кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган Миллий гвардияси Ҳарбий мусиқа академик лицейидан иштирок этган ўқувчилар турли йўналишлар бўйича ғолибликни қўлга киритишди.
Тантанали ёпилиш ва тақдирлаш маросими Ўзбекистон давлат консерваториясининг мусиқий залида ўтказилиб, унда олиб ва совриндорлар билан бир қаторда устозлар ва жўрнавозлар ҳам муносиб рағбатлантирилди
Шубҳасиз, ушбу танлов миллий маданият ва санъатни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун муҳим лойиҳа бўлиб, у мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги иқтидорли болалар ўзларини мусиқачи ва санъаткор сифатида тақдим қилишларига кенг замин яратмоқда.