Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия томонидан ташкил этилган фестиваль Янги Ўзбекистоннинг минглаб ёшларини бирлаштирди

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Ёш гвардиячилар” Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида 30 июнь – Ёшлар кунига бағишланган фестиваль бўлиб ўтди.
Етти ёшдан 18 ёшгача бўлган минглаб болаларни жамлаган тадбирдан кўзланган асосий мақсад ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларни спортга кенг жалб этишдан иборат.
Ёш спортчилар – “Ёш гвардиячилар” мактаби ўқувчилари ўз муваффақиятларини намойиш этди. Кўплаб томошабинлар томонидан велоспортчилар, футболчилар, баскетболчилар, тхеквондочилар ва гимнастикачилар олқишланди. Ўсмирлар бўлса ўзбек жанг санъати жамоалари ва якка кураш бўйича “Турон” жамоаларидаги тенгдошларининг чиқишларини завқ билан томоша қилишди.
Қўл жанги техникасини маҳорат билан кўрсатган Жамоат хавфсизлиги университети курсантлари ва фахрий қоровулнинг ёш ҳарбийлари чиройли либосда, мусиқа садолари остида ёшларнинг қалбини забт этишди. Ҳарбий оркестр томошабинлар трибуналар олдидан тантанали маршда ўтиб, сўнгра қуроллар билан машқ қилиш техникасини намойиш этишди.
Шунингдек, кинологларнинг хизмат итлари билан чиқишлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.
Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази қошидаги ашула ва рақс ансамбли санъаткорларининг чиқишлари ҳам байрамона кайфият бағишлади. Ҳарбий оркестр ижросидаги мусиқий композитциялар эса фестивалга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Фестивал доирасида камондан отиш, арқон тортиш, оғир кўтариш бўйича мусобақалар ҳам ташкил этилди.

Text to speech