Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

Миллий гвардия ходимлари телефон ўғирлашда гумон қилинган шахсни қўлга олишди

Тошкент шаҳридаги Чорсу бозорида 10 февраль, шанба куни соат 14.30 да Миллий гвардия ходимларига бир вақтнинг ўзида икки киши мурожаат қилиб, уяли телефонлари йўқолгани ҳақида хабар беришди. Фуқаро E.O. дан 2 миллион 200 минг сўмлик Redmi 9a, Н. Ж. дан эса 3 миллион 400 минг сўмлик Samsung Galaxy A05s ўғирланганлиги аниқланди.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ходимлар ўғирликда гумон қилинган шахсни қўлга олишди. У 36 ёшли К. И. бўлиб чиқди. Шахсий текширув давомида гумонланувчининг устки кийимининг чўнтагида жабрланувчилар маълум қилган русумли иккита уяли телефони топилди.

Қўлга олинган шахс ички ишлар органларининг таянч пунктига олиб борилди, жабрланувчилар K.I. дан олиб қўйилган телефонларда ўзлариникини таниб олишди. K.I. телефонларни ўғирлаганини тан олди.

Ҳозирда Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Text to speech