МИЛЛИЙ ГВАРДИЯ СПОРТЧИЛАРИ ВА ЁШЛАР
Бугун юртимизда ёшларни спортга жалб қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, улар орасида учраши мумкин бўлган салбий иллатлар ва турли хил жиноятчиликларнинг олдини олиш ҳамда улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетида спортнинг бокс, самбо, К1 ва армрестлинг турлари бўйича Олимпиада ва жаҳон чемпионлари иштирокида “Миллий гвардия спортчилари ва ёшлар” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Давра суҳбатида бокс бўйича олимпиада чемпиони Ф. Ғойибназаров, самбо бўйича жаҳон чемпионлари О. Худойқулов, Ф. Жумаев ва спортнинг К1 тури бўйича жаҳон чемпиони Ш. Йўлдошев, армрестлинг бўйича Осиё чемпиони А. Облоқуловлар каби спорт усталари, Университет офицер ва курсантлари ҳамда Олмазор туман Ёшлар иттифоқи вакиллари иштирок этди.
Учрашувда иштирокчилар томонидан ҳозирги кунда юртимизда спортни ривожлантиришга ва ёш спортчиларни халқаро миқёсдаги мусобақаларга тайёрлаш, жисмоний салоҳияти юқори, руҳий тетик спортчиларни тарбиялашга катта эътибор қаратилаётгани ва бундан ташқари турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги кунда ёшларимизнинг маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Суҳбат давомида курсантлар ўзлари қизиққан саволларни бериб, спортчиларга улкан зафарлар тиладилар. Шу билан бирга спортчилар ҳам университет раҳбариятига ҳамда курсантларга меҳмондўстлик ва илиқ суҳбат учун миннатдорлик билдирдилар.
Тадбир сўнгида иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар берилди.