Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокидаги илмий - амалий семинар бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида “Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда ҳарбий хизматчи ва ходимлар фаолиятини ташкил этишнинг долзарб масалалари” мавзусида Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъул ходимлари иштирокидаги илмий - амалий семинар бўлиб ўтди.
Мазкур амалий семинар давомида мавжуд муаммо ва камчиликлар кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш бўйича мутахассислар томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, Марказ бошлиғи томонидан барча иштирокчиларнинг фикрларидан келиб чиққан ҳолда ёритилмай қолган саволлар муҳокама қилинди ва келгусида жамоат хавфсизлигини таъминлашда керакли фикрлар, маслаҳатлар ва таклифларни умумлаштириш юзасидан тегишли мутасадди раҳбарларга вазифалар белгиланди.
Тадбир якунида илмий-амалий семинарда иштирок этган меҳмонлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.