Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва "Қўриқлаш" бошқармаси ҳарбий хизматчи ва ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида сайёр қабул ўтказилди
Бухоро вилоятида хизмат вазифасини ўтаб келаётган Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари билан Миллий гвардия қўмондонлиги иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Унда Миллий гвардия қўмондони ўринбосари С.Мамаюсупов иштирок этиб, асосий эътибор жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, ёшлар, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар, уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилди.
Шунингдек, тизимда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчи ва ходимлар, уларнинг оила аъзолари, шунингдек фуқароларнинг турли йўналишдаги мурожаатлари тингланди ва баён этилган масалалар масъуллар иштирокида кўриб чиқилди.