Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси янги боғлар яратиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва Қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан ҳудудлардаги йўл ва ариқ бўйлари, бўш турган ташландиқ жойларни кўкаламзорлаштириш, янги боғлар яратиш ҳамда яшил ҳудудларни кенгайтириш борасида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.
Хусусан, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри, Томди ва Нурота туманлар қўриқлаш бўлими маъмурий бинолари ҳамда Кармана туманидаги ҳарбий қисм ва унга туташ ҳудудлар атрофи ҳарбий хизматчилар, фаол ёшлар иштирокида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида икки мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.