Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг режаси доирасидаги ўрганиш ишлари давом этмоқда. Мазкур йўналишда навбатдаги манзилли чора-тадбирлар Қашқадарё вилоятида амалга оширилди  

Жорий йилнинг 28 февраль - 1 март кунлари Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураевнинг режасига асосан ўрганиш ишлари Қашқадарё вилоятида олиб борилди. Манзилли ишлар давомида асосий эътибор Давлатимиз раҳбарининг Қарорлари ва видеоселектор йиғилишларида соҳага оид белгилаб берилган устувор вазифаларнинг амалий ижросига қаратилди.

–   Ўрганиш ишлари дастлаб, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси шахсий таркибининг жанговар ва жисмоний тайёргарлигини текширишдан бошланди. Унда Жаҳон тажрибаси ва таҳлиллардан келиб чиқиб, командир ва бўлинмаларнинг комплекс тайёрлашга қаратилган ҳамда тизимда жорий қилинган янги Модулли жанговар ва махсус тайёргарлик даражасига эътибор қаратилди.  Шунингдек, ностандарт вазиятларда командирларнинг бошқарув тизими ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар ва маънавий тайёргарлигини янада такомиллаштириш борасида  кўрсатмалар берилди.

–   Бу  борада,  Ўзбекистон  Республикаси  Президенти,  Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ҳам Миллий гвардия қўмондони томонидан шахсий таркибга етказилиб, жорий йилда амалга ошириладиган истиқболли режалар белгилаб олинди.

– Шунингдек, олдимизда турган асосий вазифалардан бири Юртбошимизнинг “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги (07.02.2025) Қарори ҳамда “2025 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги (ПҚ-68-сон, 21.02.2025 й.) Қарори талабларига эътибор қаратилиб, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида режалаштирилган ҳамкорликдаги чора тадбирлар жойларга чиққан ҳолда ўрганилиб, Таровеҳ ўқиладиган масжидларда фуқаролар учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.

– Ўз ўрнида, Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-1-сонли Қарори талабларининг амалий  ижроси юзасидан “Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш” устувор вазифа ҳамда “Хавфсиз ҳудуд” тамойили асосида белгилаб берилган вазифалар  борасида мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланиб, манзилли ишлар давомида ҳудудларда амалга оширилган ишлар ҳолати кўздан кечирилди.

Хусусан, Қарши шаҳридаги қизил тоифага киритилган “Қарлиқхона” маҳалласи ва ушбу ҳудуддаги Савдо мажмуаси (Деҳқон бозори) ўрганилиб, ҳудудий сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла еттиликлари билан учрашувларлар давомида “йўл харитаси” ва унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалдаги ижроси муҳокама қилинди.  

–   Яна бир муҳим масала, Давлатимиз раҳбарининг Спорт соҳасини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгилаб берган устувор вазифалари ижроси юзасидан “Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази” фаолияти ўрганилиб, ушбу мажмуанинг Камондан отиш бўлимида шуғулланиб келаётган спортчилар билан учрашув бўлиб ўтди ва мазкур спорт турини ривожлантириш борасида тегишлилиги бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

–  Шунингдек, Қашқадарё вилояти бўйлаб “мактаб-оила-маҳалла” узвий тизими асосида ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар ва мактаблардаги давомат масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, соҳага оид раҳбарларнинг маълумотлари тингланди. Шундан сўнг, Қарши туманидаги 65-сонли мактабнинг 6 “В” “Ёш гвардиячилар” синфи ўқувчилари билан учрашув бўлиб ўтди (маълумот учун бугунги кунга келиб, республикамиз бўйлаб 190 та мактабларда 224 та шу каби синфлар фаолияти йўлга қўйилди ва уларда ўқувчилар сони 6029 нафарни ташкил қилмоқда). Унда  ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда спорт тўгаракларини янада кенгайтириш юзасидан тавсиялар берилиб вазифалар белгиланди.

Text to speech