Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасининг фаолияти сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга ошириладиган устувор вазифалар белгилаб олинди
Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев раислигида видеоселектор тарзида ташкил этилган мазкур тадбирда, Миллий гвардия қўмондонлиги, Қўриқлаш бош бошқармаси раҳбарияти, тизимнинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ва Минтақавий ўқув марказлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Йиғилишнинг кириш қисмида Миллий гвардия қўмондони, Давлатимиз раҳбари томонидан, сўнгги йилларда Қўриқлаш фаолиятини такомиллаштириш, уни янги босқичга олиб чиқиш ва бўлинмаларни моддий-техник база билан таъминлашга катта эътибор қаратиб келининаётганлигига алоҳида таъкидлаб ўтди.
Хусусан, 2021-2024 йилларда Қўриқлаш фаолияти билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та, Вазирлар Маҳкамасининг 6 та қарорлари қабул қилиниб, 2022 йилда қабул қилинган “Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун эса соҳани ривожлантиришга замин яратиб бергани қайд этилди.
Шундан сўнг, Қўриқлаш бош бошқармаси тизимида 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар таҳлилий ва танқидий кўриб чиқилди. Жумладан, қабул қилинган фармон ва қарорларнинг ижроси, қўриқлаш хизматининг самарадорлиги, шахсий таркибнинг жанговар, касбий ва жисмоний тайёргарлиги, хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш борасидаги камчиликлар муҳокама қилинди.
Мазкур масалалар юзасидан Миллий гвардия қўмондони ўринбосари – Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғи М.Ганиев ҳамда сохага оид мутасадди раҳбарларнинг ахборатлари тингланди.
Кун тартибдаги ва мухокама қилинган ҳар бир масала юзасидан 2025 йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Ҳусусан, қўриқловдаги объект ва хонадонлар қамровини ошириш, маҳаллалар, таълим муассасалари, айниқса мактаблар хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, қўриқлаш бўлинмаларида жанговар тайёргарлик бўйича мутлақо янгича тизимни яратиш бўйича топшириқлар берилди.
Шунингдек, қўриқлаш хизмати фаолиятига замонавий инновацион қўриқлаш технологияларини, шу жумладан сунъий интелектни кенг жорий қилиш, стратегик аҳамиятга эга объектлар хавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш ҳамда ҳудудий бўлинма бошлиқлари фаолиятини бўйича баҳолаш тизимини (КPI) ишлаб чиқиш ва ҳар чорак якунида масъул раҳбарларнинг иш самарадорлигига баҳо берилиши кўрсатиб ўтилди.
Йиғилиш давомида Миллий гвардиянинг Минтақавий ўқув марказларида янги тизим яратиш, ходимларнинг малакасини ошириш ва тингловчиларни амалий машғулотларга кенг жалб этиш ҳамда дуал таълим тизимини жорий этиш бўйича мутасаддиларга аниқ топшириқлар қўйилди.
Шунингдек, Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 1-сонли Қарорига асосан Қўриқлаш хизматига юклатилган вазифалар ҳамда шу кунга қадар амалга оширилган ишлар ҳудудлар кесимида таҳлил қилиниб, мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.
Хусусан, Тошкент шаҳар, Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Наманган ва Тошкент вилоятларида бу борадаги мавжуд камчиликлар мухокама қилиниб, қарорда белгиланган чора-тадбирлар юзасидан ишларни самарали ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Кун тартибидаги яна бир муҳим масала, Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 13 февраль куни “Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш” борасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида илгари сурилган ташабууслари ва олимпия спорт турларини ҳудудларда янада ривожлантириш юзасидан белгилаб берилган вазифаларни жойларда ижросини тўғри ташкил этиш ва уларни қаттиқ назоратга олиш таъкиланди.
Шунингдек, Камондан (паракамондан) отиш спорт турини оммалаштириш, миллий терма жамоамизни фаолиятини такомиллаштириш, ҳудудларда камондан отиш базаларини ташкил этиш ва 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларига камончиларимизни муносиб тайёрлаш бўйича ҳам масъулларга топшириқлар берилди.
Миллий гвардия Қўмондони йиғилиш сўнгида қўриқлаш хизматига белгилаб берилган бу муҳим вазифалар, Давлатимиз раҳбари томонидан Миллий гвардияга билдирилган катта ишонч эканлигини, шунингдек елкамиздаги масъулиятли ва машшаққатли вазифа, юртимиз тинчлиги ва ҳалқимиз осойишталигини таъминлаш барчамиз учун шараф эканлигини уқтириб ўтди.