МИНТАҚАВИЙ ЎҚУВ МАРКАЗДА РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ – АМАЛИЙ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ
Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида доимий ва ўзгарувчан шахсий таркиби билан хизмат давомидаги касбий қобилиятларини ривожлантириш ва уларнинг хизмат жараёнида низоли вазиятлардан чиқишнинг самарали психологик усулларини ўргатиш, руҳий зўриқишлар, салбий эмоционал ҳолатлар, чарчоқ сингари хизматларини самарали бажаришларига тўсқинлик қилувчи ҳолатларни коррексия қилиш ва олдини олиш мақсадида психологик семинар тренинг ўтказилди. Семинарда Фарғона вилояти “Гранд Медикал Сервис” нейропсихологик маркази раҳбари, психология фанлари номзоди, доцент Мустафаева Шириной Фархадовна иштирок этди. Ш.Мустафоева ўз тавсияларида асосий кўзланган мақсад хизмат самарадорлигини янада ошириш ва руҳий зўриқишларини олдини олиш ҳамда фаолиятлари давомида фуқаролар билан самарали мулоқот ўрнатиш, тушуниш, низоли вазиятларни олдини олиш, шунингдек, тингловчиларни ўзларини турмуш шароитларини соғломлаштириш, бошлиқлар ва бўйсунувчилар ўртасидаги муносабатни яхшилаш, стресс ва ундан чиқиш, унинг профилактикаси ҳамда стресс ҳолатини келиб чиқиш омиллари, сабаблари, стрессга қаршилик кўрсатиш босқичлари, стресснинг инсон соғлиги ва руҳий ҳолатига ҳамда хизмат фаолиятига салбий таъсирлари, ундан ташқари стрессни бартараф этувчи омиллар тўғрисида маълумотлар беришга қаратди.