Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МОБИЛЬ ТЕЛЕФОН ЎҒРИЛИГИДА ГУМОНЛАНУВЧИЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИЛАР

Жорий йилнинг 02 май куни олинган хабарга кўра Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИБ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Хабарда маълум қилинганидек, Қўқон шаҳридаги “Муқимий” истироҳат боғида қиз ўртоғи билан сайр қилиб юрган фуқаро З.З. ни учта бегона йигит олдига чақириб олиб ёнидаги бор пулини чиқариб беришини талаб қилиб, пули йўқлигини айтганидан сўнг унинг қўлида бўлган “Samsung Galaxy A 31” (баҳоси 2.500.000 сўм бўлган) русумли телефон аппаратини очиқдан-очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан қочиб кетишган.
Тезкор тадбир давомида аризачи фуқаро З.З. ўзига тегишли телефон аппаратига қўнғироқ қилиб, телефон аппаратини ўрнига бошқа телефон аппаратини беришини илтимос қилган ва келишиб олинганидек Қўқон шаҳридаги “Ёшлар боғи” олдида учрашишган вақтида Миллий гвардия ва Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан холислар иштирокида қўлга олинган.
Дастлабки суриштирув мобайнида ушбу уч нафар шахс Қўқон шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган фуқаро П.Э., 2003 йилда туғилган фуқаролар К.Ш. ва М.И. лар эканлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Text to speech