Мобил телефонларни ўғирламоқчи бўлган шахс қочишга уринган вақтда қўлга олинди
14-декабрдан 15-декабрга ўтар кечаси соат 03.40 ларда Зарафшон шаҳар Қўриқлаш бўлимининг Техник қўриқлаш марказига “Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган уяли телефонлар дўконидан ташвиш хабари келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан етиб келган тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ўғирлик қилишга уринган фуқарони воқеа жойидан қочишга уринган пайтда қўлга олди. Маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида туғилган 24 ёшли Ф.Ж. ўғирлик қилиш мақсадида дўкон ойнасини синдириб кирган.
Мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда