Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН ҲАМНАФАС

Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан ёшларни таътил кунларида спорт билан шуғулланишга жалб этишга қаратилган турли спорт тадбирлари кенг миқёсда ўтказилмоқда. 4 январь куни Музработ туманида ҳам, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида навбатдаги спорт мусобақалари ташкил этилди.
Дастлаб, ўғил-қизлар туман марказида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида жам бўлишди. Бу ерда иштирокчиларга ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг саҳна кўринишлари намойиш этилди. Бу эса ёшларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишларини оширишда муҳим омил бўлди.
Шундан сўнг, спортчи ёшлар спортнинг "қўл жанги" тури бўйича ўзаро беллашдилар. Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашув ғолибларига медаллар ва эсдалик совғалари топширилди.
Шунингдек, туманнинг чекка ҳудудида жойлашган, Миллий гвардияга бириктирилган 51-сонли умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари иштирокида ҳам турли спорт эстафеталари ўтказилди. Жисмонан бақувват ва руҳан чиниққан иштирокчилардан иборат жамоалар мусобақа ғолиблигини қўлга киритдилар. Ғолиб жамоа ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди. Вилоятда бу каби тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech