Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МОСКВАДА ОТ СПОРТИНИНГ ТЎСИҚЛАРДАН САКРАШ БЎЙИЧА ЕВРОПА ЛИГАСИ КУБОГИНИНГ 4 БОСҚИЧИ ЯКУНЛАНДИ

Жорий йилнинг 4-8 август кунлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида бўлиб ўтган От спорти бўйича Халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари иштирок этишди.
Мазкур мусобақада 11 та давлат улар, Ўзбекистон, Россия, Арманистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Беларусь, Молдавия, Озарбайжон, Эрон ҳамда Грузиянинг етакчи спортчилари ўртасида уч босқичдан иборат муросасиз беллашувлар бўлиб ўтди.
Якуний натижаларга кўра:
Ўзбекистон жамоаси 1-ўрин;
Қирғизистон жамоаси 2-ўрин;
Россия жамоаси 3-ўрин;
Қозоғистон жамоаси 4-ўрин;
Беларусь жамоаси 5-ўрин.

Спортчиларимиз икки йўналишда: якка тартибда ва жамоавий баҳсларда қатнашиб, тўсиқлардан сакраш ва от йўрттириш бўйича 12 та олтин, 18 та кумуш ва 13 та бронза медалларини қўлга киритишди. 17 июндан 25 июлгача бўлган натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 43 та медални қўлга киритди.
Миллий гвардия от спорти бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби спортчи чавандозлари Зокиржон Тўражонов 120 см, Саидамирхон Турғунбоев 130 см ва Умиджон Камиловлар баландлиги 140-150 см бўлган йўналишда 1-ўринни қўлга киритишди. Шунингдек, Бахромжон Газиев, Умиджон Камилов, Оқилжон Собиржонов ва Азам Толиббоевлар ушбу нуфузли мусобақанинг сўзсиз етакчиларига айланиб 2021 йилнинг сентябрь ойида Испания пойтахти Барселона шаҳрида бўлиб ўтадиган Халқаро мусобақанинг финал йўлланмасини қўлга киритдилар.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва барча шахсий таркиби номидан спортчиларимизнинг ушбу ғалабаси билан самимий муборакбод этиб, кейинги мусобақаларда улкан зафарлар тилаймиз!

Text to speech