Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

“МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ”

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 31 йиллиги муносабати билан Президент таълим муассасалари агентлиги Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабда Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув маркази ташаббуси билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” шиори остида маданий – маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирнинг дастлабки қисмида ўқув марказ ҳарбий хизматчилари ва мактаб ўқувчи-ёшлари ўртасида Давлатимиз байроғининг яратилиш тарихи, унда акс этган ранглар ва юлдузлар маъно-мазмуни тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчилари ўзларининг қизиқтирган саволларига соҳа ходимларидан жавоб олишди.
Тадбир давомида мактаб ўқувчилари сана муносабати билан ўтказилган “Рангларда акс этган Ватан мадҳи” мавзусидаги расмлар танловида гуруҳларга бўлиниб иштирок этишди. Энг яхши натижа кўрсатган ёшларга бўлса, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар тақдим қилинди.
Миллий гвардия Фахрий қоровул жамоасининг саф усуллари билан ва шунингдек, муддатли ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари ҳамда алоҳида ҳарбий намунали кўргазмали оркестри ижросидаги куй- қўшиқлар иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Шу билан бир қаторда мактаб ўқувчилари камондан отиш спорт тури ва Миллий гвардия хизмат отларини катта қизиқиш билан кутиб олишди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўқувчи ёшларда Давлатимиз рамзларига бўлган ҳурмат - эътиборни ошириш, ҳарбий касбга йўналтириш, уларнинг онгу тафаккурига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини, миллий армиямиз билан фахрланиш, халқимиз тинчлигига масъуллик туйғуларини чуқур сингдиришдир.

Text to speech