Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш  жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди  / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Oliy Majlis Senatining qo'mita raisi va Milliy gvardiya Jamoat xavfsizligi universiteti dotsentlari ishtirokidagi ochiq muloqot / /    Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони  / / Аввал хабар берганимиздек, Давлатимиз раҳбарининг Оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари  юзасидан, Миллий гвардия қўмондони Р.Джураевнинг навбатдаги манзилли учрашуви паракамондан отиш спортчилари билан бўлиб ўтди. //  Республикамиз бўйлаб "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда  / / Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди / / 14 февраль – Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд топган кун / / Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий Олимпия қўмитаси раиси Шавкат Мирзиёев бошчилигида олимпия ва паралимпия ҳаракати, ихтисослаштирилган ва оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Миллий гвардия фаолиятига оид Қонун, қарор ва фармойишлар ҳақида / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети курсантларининг назарий билимлари Дуал таълим асосида мустаҳкамланмоқда / / Миллий гвардия Тошкент “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига экскурсия ташкил қилинди / / Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб Қарор талаблари юзасидан маҳаллалар, жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситалар кенг жорий этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши  ўтказилди / / Давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган, Умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг таълим-тарбияси ва уларни давоматини яхшилаш борасидаги устувор вазифалар юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Миллий гвардиянинг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди / / Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли кучлар резервига бўшатиш тўғрисидаги Қарорни имзолади / / Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига 2025/2026-ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари курсантлар сафига ўқишга қабул қилиш жараёни бошланди / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида Миллий гвардия ва "Маҳалла еттилиги" ҳамкорлигидаги профилактик тарғибот тадбирлари давом этмоқда / / Маҳаллаларни хавфсиз масканга айлантириш борасида хонадон ва объектларни техник қўриқлаш воситалари билан жиҳозлаш ва маҳалла еттилиги билан ҳамкорликдаги профилактик тадбирлар ташкил этилмоқда / / Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимиздаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди / / Миллий гвардия тизимида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик” шиори остида бўлиб ўтган инглиз тили викторинасининг ғолиблари аниқланди  / / Президент Шавкат Мирзиёев “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан йиғилиш ўтказди 

Ўз O'z Ру En

МУАММОЛАР ЕЧИМИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги биносида видео-селектор тарзидаги кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилиш Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов раислигида ўтказилиб, унда Миллий гвардия қўмондони Р.Джураев ва Самарқанд шаҳридан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, шунингдек шаҳар ва вилоят ҳокимларининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, Фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда бошқа ҳамкор вазирликларнинг масъул ходимлари иштирок этишди.

Йиғилишда Миллий гвардия  қўмондони Р.Джураев сўзга чиқиб,  барча иштирокчилар эътиборини Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янгиланган тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳамкорликдаги ижроси юзасидаги  масалаларга қаратди.  

Маъруза давомида, давлатимиз раҳбарининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар”ни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Фармон ва Қарорлари асосида Миллий гвардия ва тегишли вазирликларга аниқ вазифалар белгилаб берилганлиги таъкидланиб,  шу қисқа давр мобайнида ҳамкорликда амалга оширилган ишлар самарасида эришилган натижалар ёдга олинди.

Шу қаторда Меҳрибонлик болалар муассасалари билан ишлаш жараёнида дуч келинган тизимдаги қатор камчилик ва муаммолар санаб ўтилди. Хусусан,  Меҳрибонлик уйига топширилган аксарият болаларнинг яқин қариндошлари бўла туриб  уларнинг “қарамоғига берилган болаларни тарбиялаш ва уларни вояга етказиш масъулиятини зиммаларига олмаганликлари” туфайли улар меҳрибонлик уйига топширилганлиги ҳамда шу каби маҳаллада ечимини топиш мумкин бўлган қатор муаммоли масалларга мисоллар келтирилиб, маҳалла раиси ҳамда фаолларининг масъулиятига танқидий фикрлар билдирилди.  

Меҳрибонлик уйларидан чиққан ёшлар яна маҳаллага келиб яшашларини инобатга олган ҳолда, тегишли давлат ташкилотлари ва “маҳалла” томонидан уларнинг аниқ рўйхати юритилиши, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига шарт-шароитлар яратилиши ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатилиши, бунда – айнан маҳалланинг ўрни ва роли  муҳим  аҳамият касб этиши таъкидланди.

Ўз навбатида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Р.Маматов  ҳамда Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаевлар Миллий гвардия қўмондонининг танқидий фикрларини қўллаб-қувватлаган ҳолда келгусидаги ҳамкорликда амалга ошириладиган масалаларга тўхталиб ўтдилар. 

Шунингдек, барча давлат идоралари бир ёқадан бош чиқариб, ҳамкорликда мавжуд куч ва воситаларни, билим-салоҳиятини тўғри йўналтириб, Юртбошимиз томонидан ушбу йўналишда белгилаб берилган аниқ ва мақсадли вазифаларни юқори савияда бажарилишига ишонч билдирилди.

  

Text to speech