Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МУАММОЛАР ЖОЙИДА ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА

Очиқ мулоқот, мурожаатларни жойида ўрганиш муаммоларни ижобий ҳал этишнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Шу муносабат билан Наманган вилоятида Миллий гвардия қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов вилоят ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси мутасадди раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оила аъзолари билан сайёр қабул ўтказди. Суҳбат давомида ҳар бир мурожаат ўрганилиб, аниқланган камчилик ва муаммоларни ҳал этиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли вазифалар юклатилди.

Шунингдек, аҳоли турмуш тарзи билан яқиндан танишиш ва ўқувчи ёшларга яратилаётган шароитларни ўрганиш мақсадида Миллий гвардияга бириктирилган маҳаллалар ва мактабларга ташриф уюштирилди. Хусусан, Давлатобод туманидаги 58-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан юзма-юз ўтказилган мулоқот чоғида ёшларнинг қизиқишлари ва уларга берилаётган таълим сифатига катта эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, Миллий гвардия тизимида хизмат олиб бораётган ва олиб борган ҳар бир ҳарбий хизматчи ва унинг оила аъзолари ижтимоий ҳимояланган. Навбатдаги манзилга ташриф ҳам юқоридаги фикримиз исботидир. Ёшлар билан учрашувдан сўнг қўмондон ўринбосари хизмат бурчини бажариш чоғида жасорат кўрсатган Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ходими марҳум А. Абдулвохидов хонадони вакиллари, оила аъзолари ҳолидан хабар олиб, фидоий ходимнинг жасоратини ёдга олди. Оила аъзоларининг турмуш тарзи ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш масалалари назоратга олинди.

Албатта, бу каби очиқ мулоқотлар нафақат муаммоларнинг ечилишига, балки янги ғоя ва таклифларни ҳаётга татбиқ этиб, кўплаб ижобий чора-тадбирларнинг амалда бажарилишига сабаб бўлади.

Text to speech