Муборак Рамазон ойида юртимизда эзгу амаллар, хайру саховат тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ана шу хайрли кунларда Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари томонидан республикамиз бўйлаб боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, шунингдек, хизмат бурчини адо этиш чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган сафдошларининг оила аъзолари ва фахрийлар ҳолидан хабар олинмоқда.