МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН ТЕЛЕМУЛОҚОТ
Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий хизматчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари билан онлайн мулоқот ташкил этилмоқда.
Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамкорлигида вилоятда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарларимизга яқинлари билан телемулоқот ташкиллаштирилди.