Миллий гвардия Ихтисослаштирилган ўқув марказида навбатдаги тингловчилар учун сертификат топшириш маросими бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Қорабайир отчилик мажмуасида “Ўзбекистон отлари” нуфузли кўргазмаси юқори савияда бўлиб ўтди. // Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни саралаб олиш жараёнлари давом этмоқда / / Давлатимиз раҳбарининг оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш борасида олимпия ва паралимпия ҳаракати йўналишида белгилаб берган вазифалари юзасидан, Миллий гвардия қўмондони R.Djurayev раислигида, камондан (паракамондан) отиш мураббийлари иштирокидаги Конференция ўтказилди / / Миллий гвардия Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси аёл ҳарбий хизматчилари Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақада фахрли биринчи ўринни эгаллашди / / Олий Мажлис Сенатининг қўмита раиси ва Миллий гвардия Жамоат хавфсизлиги университети доцентлари иштирокидаги очиқ мулоқот / / Миллий гвардия Темурбеклар мактаби ўқувчилари билан “Дронлардан фойдаланиш ва уларнинг техник хусусиятлари” мавзусида кўргазмали машғулот ташкил этилди / / Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув марказида "Объектларни қўриқлаш тизимида учувчисиз учадиган аппаратларини қўллаш истиқболлари” мавзусида Республика илмий-амалий семинари ўтказилди / / Муборак Рамазон ойи Таровеҳ намозлари ўқилиши вақтида жамоат тартиби ҳамда фуқаролар хавфсизлиги таъминланад / / Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги

МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН ТЕЛЕМУЛОҚОТ

Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги доирасида ҳарбий хизматчиларга янада кўтаринки кайфият бағишлаш мақсадида Миллий гвардия бўлинмаларида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар ва уларнинг ота-оналари билан онлайн мулоқот ташкил этилмоқда.

Хусусан, куни кеча Миллий гвардия Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамкорлигида вилоятда муддатли ҳарбий хизмат ўтаётган аскарларимизга яқинлари билан телемулоқот ташкиллаштирилди. Телемулоқотда ўзининг наъмунали ҳулқи ва бурчга садоқати билан бошқаларга ўрнак бўлиб келаётган муддатли ҳарбий хизматчилар иштирок этдилар. Мулоқот кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.

Йигитлик бурчини адо этиб, уйидан узоқда хизмат қилаётган муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари ушбу учрашувдан беҳад шодландилар, келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан фарзандларини қутлаб, дилбандлари дийдорига тўйдилар.

Фарзандларини кўриб кўзлари қувонч ёшларига тўлган ота-оналар уларнинг садоқатли хизматлари учун ташаккурномалар билан тақдирланганлиги ҳамда юртимизда яратилаётган шарт-шароитлардан миннатдор бўлдилар.

Text to speech